ОДАМ БЎЛИШ ҚИЙИН
- Author: ЎЛМАС УМАРБЕКОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: ШАРҚ
- Year: 2007
- Views: 134
Шоҳ Муслим дунёдаги энг доно, энг одил подшолардан эди. Унинг мамлакати гўзал,
шаҳарлари обод, халқи тинч, фаровон турмуш кечирарди. Аммо подшонинг фарзанди йўқ эди.
Бу фақатгина унинг ўзини эмас, бутун халқни ташвишга солиб қўйган эди. Орадан кўп йиллар
ўтди. Подшо қариб, бир оёғи ерда, бир оёғи гўрда турган пайтда фарзанд кўрди. Севинчи ичига
сиғмай қирқ кечаю қирқ кундуз халққа ош берди. Қирқ биринчи куни эса етти иқлимдаги барча
донғи кетган одамлар, фозилу фузало, олиму уламоларни йиғиб ўғлини кўрсатди ва ўз
халқининг одатича унинг келажагини айтиб беришни сўради.