БИОЛОГИЯНИ ЎҚИТИШДА ЎҚУВЧИЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ КЎНИКМАЛАРИНИ ТАРКИБ ТОПТИРИШ ТИЗИМИ
- Author: ИСАБАЕВА МАШХУРА МУХИДДИНОВНА
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: ТОШКЕНТ
- Year: 2020
- Views: 101
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунѐнинг ривожланган мамлакатларида ѐшлар саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш, уларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини таркиб топтириш таълимтарбия жараѐнининг муҳим стратегик йўналиши сифатида барқарор тараққиѐтни таъминлайдиган асосий омил сифатида эътироф этилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлигидаги Бутунжаҳон таълим муаммолари форумининг 2030 йилгача қабул қилинган таълим концепциясида “таълим-тарбия тараққиѐтнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ва барқарор ривожланиш мақсадларига етакловчи муҳим фаолият”1 эканлиги долзарб вазифа этиб белгиланди.