166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

БУҒДОЙНИНГ ЎСИШ-РИВОЖЛАНИШИГА СТЕРОИД ТАБИАТЛИ БИРИКМАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

БУҒДОЙНИНГ ЎСИШ-РИВОЖЛАНИШИГА СТЕРОИД ТАБИАТЛИ БИРИКМАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

  • Author: ИСМОИЛОВА КАРОМАТХОН МАХМУДЖОНОВНА
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент
  • Year: 2018
  • Views: 100
Sign up for read

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда бугунги кунда ўсиб бораѐтган аҳолини озиқ-овқатга бўлган эҳтиѐжини қондириш муҳим стратегик аҳамиятга эга. Шунга кўра қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлиги ва ҳосили сифатини ошириш фан олдидаги муҳим масалалардан биридир. Ушбу йўналишдаги мавжуд муаммо ечимини топишдаги асосий мақсад ўсимликнинг ҳосилдорлигини ошириш билан боғлиқ ҳолда ўсиш-ривожланишини идора этувчи ва биостимуляторлик хусусиятига эга бўлган янги физиологик фаол моддаларни аниқлаш ҳисобланади. Бугунги кунда жаҳон бўйича қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган ѐки синалаѐтган кимѐвий препаратларнинг жуда катта миқдори (стимуляторлар, гербицидлар, ретардантлар ва бошқалар) мавжуд. Уларнинг ўсимликлар организмига таъсир даражасини ҳамда ташқи омиллар таъсири ва ўсимликларни етиштириш технологияси билан боғлиқ ҳолдаги хусусиятларини аниқлаш талаб этилади.