166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

БАКУЛОВИРУС

БАКУЛОВИРУС

  • Author: ҲАСАНОВ ШУХРАТ ШАВКАТОВИЧ
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент
  • Year: 2020
  • Views: 83
Sign up for read

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунѐда фақат биотехнологик усуллар ѐрдамида олинадиган биологик фаол рекомбинант оқсилларни (инсулин, эритропоэтин, интерферон, вакциналар ва б.) турли хил экспрессия тизимларида (бактериал, ачитқи, бакуловирус/ҳашарот ҳужайраси ва сутэмизувчи ҳужайралари) олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилоқда. Бу борада, бакуловирус/ҳашарот ҳужайраси экспрессия тизими ўз функционал хусусиятлари билан табиий аналогларидан деярли фарқланмайдиган рекомбинант оқсиллар олишга имкон бериши билан ажралиб туради. Ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда рекомбинат оқсиллар экспрессияси устида олиб борилган изланишларнинг кўпчилиги тут ипак қурти Bombyx mori ядро полиэдрози вирусига асосланган рекомбинант бакуловируслардан фойдаланишга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу вируслар ўзига хос специфик бўлиб, фақат бир турдаги ҳашаротларни зарарлайди, одамлар ва хўжалик ҳайвонлари учун хавфсиздир. Шунингдек, in vitro шароитида Bombyx mori ҳашарот ҳужайра культураларида рекомбинант оқсилларни синтезлаш қиммат жараѐнлигини инобатга олган ҳолда бевосита тут ипак қурти личинкаларидан “биореактор” сифатида фойдаланиш қиммат озуқа муҳитларини ва махсус шароитларни талаб этмайди, натижада рекомбинант оқсилларнинг таннархи пасайиши имконияти яратилади.