МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ
- Author: АЛИШЕР НАВОИЙ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: «Фан» нашриёти Тошкент
- Year: 2003
- Views: 98
Муҳтарам китобхонларимизга тақдим этилаётган ушбу
охирги жилд Алишер Навоийнинг Мукаммал асарлар тўпламига
якун ясайди. Ундан «Девони Фонийнинг кейинги қисми ва
«Муфрадот» асари ўрин олган. Мусаддас, таърихлар, луғаз ва
«Ситтаи зарурия»га ёзилган дебочани филология фанлари
номзоди С. Рафиддинов; рубоий ва қитъаларни филология
фанлари номзоди Э. Очилов; муаммоларни филология фанлари
номзоди Л. Зоҳидов ўзбекчалаштириб, муаммоларнинг ечимини
берган. «Ситтаи зарурия» таркибидаги қасидалардан: «Руҳ улқудс»ни филология фанлари номзоди С.Рафиддинов ва ёш
тадқиқотчи Н. Бековалар; «Қут ул-қулуб» қасидасини филология
фанлари номзоди Ҳ. Мухторова; «Айн ул-ҳаёт» ва «Туҳфат улафкор» қасидаларини филология фанлари номзоди С.
Рафиддинов; «Минҳож ун-нажот» ва «Насим ул-хулд»
қасидаларини филология фанлари доктори С. Эркинов таржима
қилиб, «Ситтаи зарурия»га изоҳ ҳам ёзган.