УМУМИЙ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИ МЕДИАТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
- Author: Ф. А. ХАМРОЕВА
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Самарқанд
- Year: 2023
- Views: 407
Ушбу монографияда асосан олий таълимда табиий географик фанларни ўқитиш сифатини яхшилаш ва такомиллаштириш, замонавий медиатехнологияларни табиий географик фанлар таълим жараёнига жорий этиш, таълимнинг электрон ресурсларини яратиш ҳамда ундан фойдаланиш методикасига доир маълумотлар келтирилган. Китобда медиа ва медиатехнология тушунчалари борасида хорижий, МДҲ давлатлари ҳамда республикамиз олимлари томонидан билдирилган турли хил фикр ва мулоҳазалар, медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик мазмуни, айниқса, талабанинг ахборотлар олишини кенг таъминлаш, ўзаро муносабатларни холис ва хаққоний акс эттиришда замонавий ахборот воситалари, таълим-тарбия тизими, маънавият ва маърифат фаолиятлари, ахборот технологиялари кабилар талабаларнинг медиасаводхонлиги ва ижтимоий фаоллигини ошириш самарадорлиги ёритилган. Монографияда табиий географик фанлардан “Умумий табиий география” фанини ўқитишда медиатехнологияларни қўллаш жумладан, маъруза машғулотларида мавзуга оид илмий-назарий маълумотлар, фото суратларни намойиш этишда моделлаштиришнинг 3D-дизайнер дастурларидан фойдаланиш, интерактив дастурий таъминотлардан фойдаланиш методикаси кўрсатиб ўтилади ҳамда медиатехнологик таълимнинг асосий мақсади медиасаводхонликни ошириш ва инсонларни жамиятдаги ижтимоий мавқеини кўтаришга хизмат қилиш тўғрисидаги янги муаллифлик фикр мулоҳазалари келтирилади. Монографиядан илмий тадқиқотчилар, докторантлар, география йўналиши бўйича таҳсил олаётган магистрантлар ва талабалар фойдаланишлари мумкин.