166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

Суйима Ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари

Суйима Ғаниева илмий-адабий мероси: тадқиқот усуллари ва мезонлари

  • Author: Умарова Соҳиба
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент. Bookmany print
  • Year: 2022
  • Views: 142
Sign up for read
Ўзбекистонда етишиб чиққан илк шарқшунос олима, Шарқ мумтоз адабиёти, хусусан, Алишер Навоий асарлари тадқиқи устида тинимсиз ишлаган, қатор давлат мукофотларига сазовор булган профессор Суйима Ғаниева илмий-адабий меросини яхлит кўламда ўрганиш мухимдир. Олиманинг тарихийлик тамойили асосида асар матнини контекстуал тахлил этиш ва шархлаш усуллари, илмий фаолиятидаги анъанавийлик, холислик, тизимлилик, ихчамлилик ва далилийлик каби мезонларни монографик тарзда ўрганиш соха вакиллари учун мухим илмий хулосалар беради. Олима илмий лабораториясини ўрганиш хамда унинг фанга олиб кирган янгиликларини кузатиш, сохада унинг ўзига хос ёндашувлари ўрнини белгилаш адабиётшунослик тараққиёти узлуксизлигини таъминлаб, ҳар бир тарихий боскичда олдинги мактаб вакиллари эришган ютуқларни умумлаштириш ва ўзлаштириш, кейин эса уларни илмий-ижодий ривожлантириш имкониятини беради. Ушбу монографияда навоийшунос, матншунос олима Суйима Ғаниеванинг тадқиқот усуллари ва мезонлари тадқиқ этилган