«ПЕДАГОГИКА. ПСИХОЛОГИЯ»
- Author: В.Каримова
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: тошкент
- Year: 2005
- Views: 60
Инсонни дунёга келиши, фақат туғилишдан иборат табиий-биологик ҳодиса эмас, балки туғилгандан кейин ўз замонасининг таракқиёти даражасига кўтарилиши, мавжуд ижтимоий-тарихий тажрибани эгаллаши, жамиятда ўз ўрнини белгилаб рлиши, тарихий жараённинг фаол иштирокчисига айланиши, ўз эътиқодига, ўзлигига, ҳаётда ўз ўрнига, мавқеига эга бўлиши ва бунинг учун тарбия олиши керак бўлади. Бу жараёнда катта авлод ўзининг яшаш, кураш ва меҳнат тажрибасини, билим ва малакаларини кичик авлодга беради. Бу эса тарбия деб аталадиган инсоннинг шаклланишида, ривожланишида муҳим ўрин тутадиган ижтимоий ҳодиса орқали амалга оширилади. Жамият ривожланган сари баркамол, етук шахсларни етиштириш ҳам ортиб ҳамда ўзгариб боради. Шу каби ҳаётий эҳтиёжлар замирида Педагогика фани пайдо бўлди.