Доғистоним
- Author: Расул ҲАМЗАТОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher:
- Year: 2021
- Views: 91
Чўққилари осмон ўпган Кавказ тоғларининг бағрида бир ўлка бор. Уни Доғистон дейдилар. Дўппидеккина бу ўлкада қирққа яқин тилда сўзлашадиган бир миллион халқ яшайди. Расул ана шу халқнинг шоири, ана шу халқ шуҳратини бутун Иттифоққа, балки бутун дунёга таратган шоир.
“Доғистоним” шоирнинг биринчи насрий асари. Бунда у ўзи ҳақида, ўз халқи ва ўлкаси, унинг ўтмиши ва бугуни ҳақида, хуллас, замини ва замони ҳақидаги ўйларини ёзади.
Халқнинг адабиётини ўрганиш – унинг ўзини ўрганиш деб бежиз айтмайдилар. Икки халқнинг бир-бири билан яқинлиги адабиётларининг яқинлигида намоён бўлади. Ўзбек ва Доғистон халқлари ўртасида кўп яқинликлар бор. Ўтмишу бугунимиз, урфодатларимиз, ҳатто тилимизда ўхшашликлар кўп. Шунинг учун Расул Ҳамзатовнинг сатрларини ўзбек китобхони ўз ёзувчисининг асаридек ўқиши мумкин.