НУТҚНИНГ ЭТНОСОЦИОПРАГМАТИК ТАҲЛИЛИ АСОСЛАРИ
- Author: ШАХРИЁР САФАРОВ ГУЛИ ТОИРОВА
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Samarqand
- Year: 2007
- Views: 41
Кейинги пайтларда тадқиқотчилар диққатини ўзаро фикр
алмашиниши, алоқа-муносабат жараёнининг тадқиқи, ижтимоий нутқ
табиати ўзига кўпроқ тортмоқда: тилшунослар назаридан четда қолиб
келган бу масала ҳозирги кунда фаннинг энг муҳим муаммоларидан
бирига айланди [31,22]. Бу нима билан боғлиқ? Систем - структур
тилшунослик лисоний парадигмаларни - ўзаро ўхшаш бўлган
ҳодисалар сирасини ажратар экан, ахборот қиймати, лисоний
тизимдаги мавқеи, вазифаси бир хил бўлган ҳодисаларни соф лисоний
нуқтаи назардан бир-бирига тенг сифатда айни бир парадигмага ёки
сирага бирлаштирди.