Олам лисоний манзарасида «миқдор» концептининг ўрни
- Author: Инамова М.Т.
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Step by srep print
- Year: 2025
- Views: 47
Ушбу монография олам лисоний манзарасида «миқдор» концептининг ўрни хақида ёзилган бўлиб унда когнитив тилшунослик нуқтаи назаридан тил ва маданият ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммолари, моҳияти, тузилиши ва мазмунига этибор қаратилган. Оламнинг лисоний манзарасида жамоа лисоний онгининг акс этиши ёритилган. Лисоний маданиятда «миқдор» концептининг лингвокультурологик мазмуни ва тузилиши турли маданий моделларда «миқдор» концептининг тарихи, шаклланиши ва ривожланиши, тузилиши ва мазмуни қиёсий таҳлил қилинган. Ҳозирги замон дискурсларида «миқдор» концептининг ҳаракатланиши ва уларни воқелантирувчи мантиқий ассоциатив бирликлар тахлил қилинган. Хосланган дискурсларда «миқдор» концептининг ўзига хос моделлаштирилиши, сўзлашув дискурсида «миқдор» концептининг ўзига хос ифодаланиши қиёсий тахлил қилинган.