ЧОЛ ВА ДЕНГИЗ
- Author: Эрнест ХЕМИНГУЭЙ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент «Ёш гвардия»
- Year: 1986
- Views: 89
Чол қайиқда ёлғиз ўзи Гольфстримда балиқ овларди. Денгизга чиқаётганига мана саксон
тўрт кун ҳам тўлди, аммо ҳали биронта балиқ тутганича йўқ. У билан қирқ кун бола бирга
бўлди. Ҳадеганда қўли қуруқ қайтавергач, ота-онаси унга энди чолнинг ўта-кетган Sаlао, яъни
«ўлгудай омади юришмаган одам» эканини айтиб, бундан буён бошқа қайиқда денгизга чиқиш
кераклигини қулоғига қуйдилар. Ҳақиқатан ҳам биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ бу қайиқда балиқ
деса арзигудай учта балиқ тутиб келишди. Деярли ҳар куни чолнинг денгиздан қуруқ
қайтаётганлигини кўриб бола ич-ичидан эзилар эди. У чолнинг ускуналари, чангак, гарпун ва
мачтага ўралган елканларини ташишга ёрдамлашгани қирғоққа келарди. Дағал матодан
тўқилган елкан ямалавериб, ола-қуроқ бўлиб кетган, ўроғлиқ ҳолда яксони чиққан полкнинг
яловига ўхшарди