ШАҲАРЛАР ГЕОГРАФИЯСИ

- Author: НАСИРДИНОВА НИГОРАХОН НУРБЕК ҚИЗИ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Андижон
- Year: 2018
- Views: 226
Ўзбекистон Республикаси - улкан инсон
салоҳиятига эга бўлган мамлакатлар сарасига киради. 2016 йилда меҳнат ресурслари
сони жами аҳолининг 55,4 фоизини ташкил этди. Сўнгги йилларда меҳнат ресурслари
сони йилига ўртача 400-500 минг кишига ортиб бормоқда. Мамлакатнинг ижтимоий
ва иқтисодий ривожланиш даражаси билан белгиланувчи мазкур омил ўз навбатида
уни ривожлантириш ва тараққий эттиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Айниқса
қишлоқ жойларида меҳнат базаларининг асосий муаммоси – иш ўринларининг талаб
даражасидан пастлигидир. Бу узоқ даврлар мобайнида қишлоқ хўжалигининг барча
соҳалари етарли даражада ривожланмаганлиги сабабли пайдо бўлган. Бундай
номувофиқликлар ишсизлик, ишлашни хоҳлайдиган, лекин турли сабабларга кўра
бандлик хизматларида рўйхатга олинмаган меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли
тўпланганлиги билан боғланган.