ҲОЖИХОН БОЛТАЕВ

- Author: МАТНАЗАР ХУДОЙНАЗАРОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент
- Year: 2014
- Views: 212
Биз бир гуруҳ санъат шинавандалари бўлган илму-толиблар санъат
гулшанига атак-чечак қадам қўйган кезларимиз эди.
Ўша пайтларда ном қозонган кўпгина машҳур созандаларга ҳавас билан
қарардик, тақлид қилардик. Куй-қўшиққа, мусиқага ташна қалбимда ўша
даврларда ўзининг бетакрор овози, ижро услуби, усул-оҳанглари билан бир
умрга муҳрланиб қолган санъаткорлардан бири Ўзбекистон халқ артисти
Ҳожихон ака Болтаев бўлди. Тақдирнинг тақозоси билан 1966-70 йилларда
устоз билан бир ансамблда созандалик қилиб, у кишига шогирдлик килдим.
Ундан созандалик сирларини, қочиримларни ўргандим. 1974-78 йилларда
М.Харратов номли Урганч мусиқа билим юртида муаллимлик қилиб, устоз
маҳоратидан дарс бердим. 1978-86 йилларда Ўзбек давлат филармониясида
ишлаган ва Абдулла Қодирий номли Тошкент Давлат маданият олий
билимгоҳида Халқ мусиқаси кафедрасида мураббийлик қилаётган ҳозирги
даврда ҳам ҳамон устоз Ҳожихон Болтаевдан ўрганган билим ва
малакаларимни талаба-шогирдларимга ўргатиб келмоқдаман. Ушбу кичик
рисола улуғ устозга бўлган меҳр-оқибатимнинг рамзи сифатида қалб қўридан
отилиб чиқди.