166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ШАМОЛНИ ТУТИБ БЎЛМАЙДИ

ШАМОЛНИ ТУТИБ БЎЛМАЙДИ

  • Author: Назар Эшонқул
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher:
  • Year: 2008
  • Views: 163
Sign up for read

Юз йилдан бери терсоталикларнинг ғурури ва фахри бўлиб келган, замонавий қилиб қурилган
равоқли уйлар қаршисида юздаги чипқондек қишлоққа кўримсизлик ва кексалик бағишлаб
турган, номаълум ва мудҳиш синоатларга тўла қадим қўрғонни эслатувчи Байна момонинг
уйини худди унутишга ва йўқ қилишга маҳкум этилган хотирадек ниҳоят бузиб ташлашга
киришишди: темир тирноқли булдозерлар уйнинг деворларини қулатар эканлар, уй билан
қўшиб, ўзларининг ҳам нималаринидир бузиб, вайрон қилишаётгандек, терсоталиклар бир
чеккада жимгина кузатиб туришар ва нақ эллик йилча тақдирнинг бешафқат ўйинига қарши
кураша-кураша дунёдан ёлғиз ва изсиз ўтиш азобини кўтариб келган, ҳаёти ўзларига ҳамон
тушуниқсиз ва мавҳум туюладиган Байна момони эслаган аёллар кўзларига ёш олиб, 
болаларини бағирларига босганча, олис ва ғамгин хотираларга берилиб, мунғайган алфозда
ўтирардилар.