Иблис ва Прим хоним
- Author: Коэльо, Пауло
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Янги аср авлоди
- Year: 2017
- Views: 179
Жаҳон адабиётининг етук намояндаларидан бири Пауло
Коэльо асарларида инсон руҳиятининг эврилишлари маҳорат
билан очиб берилади. «Алкимёгар»да ҳам, «Иблис ва Прим
хоним»да ҳам бетакрор тақдир эгаларининг қисматини тасвирлаш асносида эзгулик ва ёвузлик, сабр ва нафс, муҳаббат
ва нафрат, иймон ва гуноҳ сингари умуминсоний мавзулар
борасида баҳс кетади. Асарлар мутолааси давомида ўқувчи
қаҳрамон ўрнида ўзини кўради. Тақдир, меҳнат ва мақсад
асносидаги умр йўли китобхонни мушоҳадага ундайди. Айни
пайтда атрофимиздаги воқеалар тақдир йўриғими ёки битикни ўзгартириш учун имконият? Балки биз билан рўй бераётган тасодифлар тасодиф эмасдир?
Пауло Коэльо асарларининг яна бир диққатга сазовор
жиҳати шундаки, ўқувчининг асар ҳақидаги фикри китобнинг илк саҳифасида бошқа бўлгани ҳолда, сўнгги саҳифада
мутлақо ўзгариши мумкин. Бу ўзгариш эса китобни яна қайта ўқишга ундайди...