166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

Пешонамдаги нур

Пешонамдаги нур

  • Author: Маҳмуд Олакош
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher:
  • Year: 2022
  • Views: 138
Sign up for read

Мен алжирай бошлагандим. Энди ётиб ухлашим лозим...
Меҳмонхонадан кундузги соат ўн бирлар атрофида чиқдим. Энг аввал уйга бориб
болаларимни кўришни ўйладим. Ичимга чироқ ёқса ёришмас даражада ғамгин эдим. Бу
ҳолатда болаларимга кўринишни истамасдим. Шу боис аввал дўхтирга боришни маъқул
кўрдим. 
Кечагига нисбатан анча сокин ҳолатда эдим. Дўхтиримнинг сўзларини диққат билан
тингладим. Миямдаги шиш пешона тарафимда экан. Шиш ўта қалтис ерда
жойлашганидан, уни оператсия қилиш имконсиз эмиш. Ҳаттоки Оврўпа ва Америка
тиббиёти ҳам бу муаммо қаршисида ожиз экан.
Мен Оврўпагаям, Америкагаям бормадим.
Аввал Истанбулга, у ердан Анқарага ўтдим. Бир ҳафта ичида мутахассислар ёрдамида
рентген суратларини чиқартирдим. Барча профессорларнинг хулосаси Закийбекники
билан деярли бир хил эди...
Шундай қилиб, бир ҳафта давом этган югур-югурларимдан кейинги фарқ, қолган олти ой
умримдан яна бир ҳафтанинг камайгани эди!..