ЎЗБЕК ХАЛҚ ЧОЛҒУЛАРИДА ИЖРОЧИЛИК САНЪАТИ ТАРИХИ

- Author: А.Лутфуллаев
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент
- Year: 2010
- Views: 241
Мустақиллик шарофати билан республикада узоқ тарихга эга бўлган
бадиий анъаналар ва миллий қадриятлар қайта тиклана бошлади. “Наврўз”,
“Мустақиллик куни” ва бошқа бир қатор байрамларни нишонлаш эса янги
анъанага айланиб қолди. Жамиятимиз кишиларининг дунёқараши ҳам тубдан
ўзгарди, эндиликда улар мустақил фикрлашга ва ўз фикр-мулоҳазаларини
матбуотда, телевидение ва радио орқали эркин баён қилиш ҳуқуқига эга
бўлдилар. Айни пайтда, ўтмишга теран назар солиш, ўз тарихимизни
атрофлича ўрганишга интилиш, ижтимоий фикр янада кенг тус олмоқда. Шу
жумладан, мусиқа соҳасида ҳам анча ўзгаришлар юз бера бошлади.