166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ЎЗБЕК БАСТАКОРЛАРИ ИЖОДИ

ЎЗБЕК БАСТАКОРЛАРИ ИЖОДИ

  • Author: Х. Жуманиёзов
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Урганч
  • Year: 2010
  • Views: 192
Sign up for read

Ўзбек мусиқа санъати асрлар оша ўзбек халқи томонидан улуғ маънавий қадрият сифатида ардоқлаб келинган. У йиллар оша оғзаки услубда шаклланиб, ривожланиб келган; халқ орасидан ажойиб бастакорлар, ижрочилар етишиб чиққан. Ўзбек мусиқа ижодкорлиги асосан бастакорлик услубида шаклланиб келган. Ҳозирги даврга келиб эса ўзбек мусиқа санъатида Европа мусиқа назариясига асосланган композиторлик услуби ҳам кенг ривожланди ва бу услубда ўзбек композитор - бастакорлари ҳам кўплаб мусиқа дурдоналарини яратмокдалар. Композиторларнинг асосий ижод манбаи бу халқ мусиқасидир. Ўзбек бастакор ва композиторлари ана шу чексиз манбадан фойдаланиб мусиқа санъатининг турли жанрларида ижод қилмоқдалар. «Ўзбек бастакорлари ижоди» фанининг асосий вазифаси ва мақсади талабаларга ўзбек композиторлари ва бастакорлари ҳаёти ва ижоди ҳақида тўлиқ маълумот беришдир