РУҲЛАР ИСЁНИ
- Author: ЭРКИН Воҳидов
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат наширёти
- Year: 1980
- Views: 105
Сизга тақдим этаётганим бу достон оташип
бенгал шоири Назрул Ислом ҳаёти ҳақида. Назрул Ислом исёнкор шеърлари билан бутун Ҳиндистон ярим оролини ларзага солган шоир эди.
Унинг эркпарвар нидоси халқии бирлашмокқа,
ўзаро диний эътиқодлар низосидан халос бўлиб,
қабиҳ мустамлакачилик зулмига қарши жанг
цплмоққа чорлади.
Шоир номи бутун Ҳиндистонда исёнкорлик
тимсоли бўлди. Унинг истеъдодини Робиндранат
Токур олқишлади, юртининг, замонининг энг
оловли шоири деб атади.
Назрул Ислом ўз эътиқоди йўлида ёш жопини аямади. Шеъри билан, сўзи билан, ўзи
нашр этган жаридаси (журнали) билан ҳуррият
нўлида курашдн. Лекин тинимсиз тазйиқлар,
ҳибс, қийпоклар окибат ўз пшини қилди. Шоир
ўттиз бешга етмаган ёшида, айни ижоди қайнаган пайтда эс-ҳушидап айрилдн.