ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ У ҲАРФИ

- Муаллиф:
- Тил: O'zbek tilida
- Ёзув: Кирилл ёзувида
- Publisher: Ўзбекистон миллий энциклопедияси
- Йили: 2022
- Кўришлар: 389
У — ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма биринчи ҳарфи; нутқ товушлари тизимида лаблашган, тор, тил орқа унлини, шунингдек, алоҳида сўзни — кишилик ёки кўрсатиш олмоши ҳисобланган У сўзини ифодалайди. Ушбу ҳарф ифодалаган фонема расмий ёзма адабий тилда тил орқа фонемаси деб қабул қилинган бўлсада, оғзаки нутқда ҳамда ўзбек тилининг қипчоқ ва б. бир қанча шеваларида унинг 2 варианти: тор, тил олди, лаблашган У товуши б-н тор, тил орқа, лаблашган У товуши мустақил фонемалар сифатида қўлланади (гул — машғул, кул — қул сўзларидаги У товушини қиёсланг) ва баъзан маъно фарқлаш учун хизмат қилади: тут (ушлаб ол) — тут (мева), ун (товуш) — ун (янчилган ғалла). Бу ҳарф сўз бошида (ун, узум, улфат) ва сўз ўртасида (уруғ, уруш, ёзувчи) фаолроқ қўлланади, бироқ сўз охирида камроқ учрайди (орзу, какку).