166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ҒИЛДИРАК

ҒИЛДИРАК

  • Author: САИД АҲМАД
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher:
  • Year: 2022
  • Views: 107
Sign up for read

Бозорбой Охунович ҳар куни ишга кетар олдидан бугунги газетага бир кўз ташлаб олишга
одатланганди. Илгарилари бунақа одати йўқ эди. Умуман, газета ўқимасди. Кейинги пайтларда
газетада уриладиганларнинг аксари Бозорбой Охунович ишлайдиган соҳанинг кишилари эди. У
ҳар куни эрталаб ёстиқдан бош кўтарар экан, бугун ким урилди экан, деб ўзига таниш
кишиларнинг қиёфасини бир-бир кўз олдига келтирарди. 
Ана шунинг учун ҳам Бозорбой Охунович бир йилдирки, газетага обуна бўлган. Унинг
газета ўқишини ўқиш демаса ҳам бўлади. Қўлига оладию уёқ-буёғини бир қараб, ҳайрият, 
тинчлик экан, деб хотиржам ишига кетаверади.