166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ЙЎҒОН ТЕПА

ЙЎҒОН ТЕПА

  • Author: Саид Аҳмад
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher:
  • Year: 2022
  • Views: 113
Sign up for read

Бугун шанба, идора ходимларига маош берилаяпти. Одатда идора бошлиқларининг ҳурмати учун кассир
кабинетга ведомость кўтариб киради. 
Қодиров кассир узатган пулни санамай, стол тортмасига солар экан, деди: 
– Нуралиевга айтинг, кирсин! 
Сал ўтмай, бош бухгалтер Нуралиев кирди. 
– Менга қаранг, бугун бир отамлашмайликми? Маошни бўлса, олдик. Пул хотиннинг қўлига тегдими, 
тамом. Пака қўлимиздалигида яйраб олайлик. 
Бу гап Нуралиевга ҳам ёқди. Қодиров стол ёнидаги тугмани босди. Секретарь қиз кирди. 
– Апсаматов билан Собировни дарров чақиринг! 
Апсаматов билан Собиров узун-қисқа бўлиб кириб келишди. 
– Қани,– деди Қодиров, – олти-олтидан чўзинглар. Йўғон тепага бориб, бир ошхўрлик қиламиз. 
Апсаматов жон деб турган экан, дарров олти сўмни столга ташлади. Аммо Собиров гарданини қашиб
туриб колди.