166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

УМРИМ БАЕНИ

УМРИМ БАЕНИ

  • Author: САИД АҲМАД
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент
  • Year: 2008
  • Views: 109
Sign up for read

Табиатнинг донолигига тан бермай иложинг йўқ. Ҳамма нарсанинг ўлчови бор. Дақиқадақиқасию сония-сонияси ўлчаб қўйилган. Ёзда кун узун, тун қисқа. Қишда кун қисқа, тун узун. 
Нега? Дўппингни тиззангга қўйиб, чаккангни қашлаб, бир ўйлаб қарасанг — буюк бир ҳикматга
дуч келасан. Яъни, ҳамма нарса инсон учун, ҳамма нарса ер юзида қимирлаган жон учун
эканига иқрор бўласан. Аллоҳ, боғбоннинг меваси пишсин, деҳқоннинг экини кўпроқ офтобдан
баҳраманд бўлсин деб ёруғ кунни узайтириб қўйган. Қиш тунлари жуда узун, тонг отишини
кутиб у ёнбошингдан-бу ёнбошингга ағдарилаверасан-ағдарилаверасан. Ҳадеганда уфк чети
оқара-қолмайди. Бунда не каромат бор? Ўйлайсан-ўйлайсан, яна бир буюк ҳикматга дуч
келасан. Миллиард-миллиард фарзандининг оғзига кўксини тутган она-замин толиқиб, уйқуга
бош қўйган. Табиат унинг устига оппоқ кўрпасини ёпиб, мириқиб ухлаб ором ол, деяпти. 
Мен мана шундай қишнинг, мана шундай ёзнинг саксонтасини кўрдим. Бирини йиғлаб, 
бирини кулиб, бирини илҳом тўла ижод билан, яна бирини чилпарчин бўлган умидлар
харобаси устида кўзёш тўкиб ўтказдим