166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ЭКОЛОГИЯ ВА ТАБИАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ

ЭКОЛОГИЯ ВА ТАБИАТНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ

  • Author: Айдаров Еркин Бакитович
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Чирчиқ
  • Year: 2019
  • Views: 225
Sign up for read

Мазкур ўқув қўлланма Тошкент вилояти, Чирчик давлат педагогика институти Илмий Кенгашининг 2019-йил 29-декабрдаги №............-сонли баѐннома қарорига биноан чоп этишга тавсия этилди.

Талабалар эътиборига ҳавола этилаѐтган “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” номли ўқув қўллан олий ўқув юртлари талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, илмий-техника тараққиѐти ва ер юзи аҳоли сонинииг ўсиши инсониятнинг табиий муҳитга таъсирининг кучайишига олиб келганлиги ҳақида сўз юритар экан, энг аввалло инсон билан табиат ўртасидаги барча муаммолар ҳақида илмий маълумотлар беради. Бу ҳол табиий муҳит муҳофазаси ва инсоннинг келажаги билан боғлиқ, бўлган қатор муаммоларини келтириб чиқиши ва уни бартараф этиши йўллари ҳақида ѐшларга илмий билимлар беради. Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши экологик таълимнинг ҳозирги ахволи билан боғлиқ. Эндиликда экология соҳасидаги билимлар ишлаб чиқариш илмий техникавий, демографик ва бошқа бир қанча масалаларнииг ҳал этилиш ҳақида тушунчаларни шакиллантиради.Шу нуқтаи назардан “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” номли ўқув қўлланма жамиятга кириб келаѐтган янги фан бўлиб,ѐшлар учун етарли илмий ва ҳаѐтий маълумотлар беришга ҳаракат қилади. Ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари, мактаб, лицей ва коллежлар юқор синф ўқувчилари ва ўқитувчилари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланувчилар учун мўлжаллаган.
Китобда «Экология» курсида ўрганилиши зарур бўлган асосий муаммолар-экология асослари, амалий экология, экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалалари ѐритилган. Ўзбекистондаги экологик муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилган. Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари кўриб чиқилган. Ҳар бир боб учун тегишли иллюстратив материаллар, назорат саволлари, тест топшириқлари, рефератлар мавзулари ва фойдаланилган манбалар берилган.