ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ (БАҚТРИЯ МИСОЛИДА)
- Author: ШАЙДУЛЛАЕВ ШАПУЛАТ БАЗАРОВИЧ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: САМАРҚАНД
- Year: 2009
- Views: 301
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А. Каримов ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишни энг долзарб масала
сифатида эътироф этиб, бу масалани давлат сиёсати даражасига кўтарди:
«Ўзбек давлатчилиги қайси асрда пайдо бўлди? Қандай тарихий босқичларни
босиб ўтди? Мутахассислар, балки, тушунтириб берарлар, балки аниқ
жавоблари бордир? Тарғибот, ташвиқот ишларини олиб бораётган олимлар,
балки, аллақачон бир фикрга келишгандир? Лекин ҳозирча на матбуотдан, на
дарсликлардан мен мана шу саволларга жавоб тополмадим»
1
. Президентимиз
томонидан қўйилаётган бу масала биз тарихчилар олдига катта вазифа ва
масъулият юклайди. Дарҳақиқат, мустақиллигимизгача тарихчилар ўзбек
давлатчилиги тарихини, айниқса унинг пайдо бўлиш ва шаклланиш
даврларини ўрганишга етарлича эътибор беришмаган.