Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (Биринчи китоб)
- Author: Рустамбек Шамсутдинов
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: SHARQ
- Year: 2012
- Views: 149
Президент И.А.Каримовнинг Ўзбекистоннинг энг янги тарихини яратиш тўғрисидаги методологик, концептуал ғоялари асосида совет режимининг Республикадаги қатағон сиёсати ва унинг оқибатларини очиб беришга қаратилган бир қанча монографик тадқиқотлар, ҳужжат ва материаллар тўпламлари, рисолалар, илмий мақолалар эълон қилинди, диссертациялар ҳимоя қилинди. Аммо мазкур илмий йўналишнинг қатор масалалари ўзбек тарихшунослигида ҳанузгача тўла ва атрофлича ёритилган эмас. Тарихимиздаги ана шу бўшлиқни маълум даражада тўлдириш мақсадида ушбу китоб тайёрланди. Унда СССР Олий Суди Ҳарбий Коллегияси сайёр сессиясининг Тошкентда 1938 йил октябридаги йиғилишларида отувга ва узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган юртдошлар ва уларнинг таржимаи ҳоллари, «Бешинчи колонна», «Катта террор», ГУЛАГ лагерларидаги ўзбекистонлик маҳбуслар қисмати, сиёсий қатағон айбдорлари ҳақидаги энг сўнгги, янги мулоҳазалар ўз аксини топган