Қор қўйнида лолалар
- Author: Б.Шарипов
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Академия
- Year: 2001
- Views: 132
Йиллар ва даврлар ўтади. Аммо мустабид совет тузумининг ўзбек халқига келтирган жабру жафолари асло унутилмайди. Францияда ўрта асрларда рўй берган қатағонни Варфоломей кечаси, деб аташади. Шу бир кечанинг ўзида юзлаб одамлар қириб ташланган. Мустабид совет тузуми даврида эса бундай кечалар оз бўлмаган. Биргина 1937-1938 йилларнинг даҳшатли кечаларида минглаб ватандошларимиз қамоққа олиниб, йўқ қилиб юборилган. Ана шу бечора, жабрдийда, жафокаш кишилар орасида “инсониятнинг гўзал бўлаги” - аёллар ҳам бўлишган