город Самарканд, проспект Спитамена, 166

(66) 222-37-54

МИРЗА МУҲАММАД ҲАЙДАР ТАРИХИ РАШИДИЙ

МИРЗА МУҲАММАД ҲАЙДАР ТАРИХИ РАШИДИЙ

  • Автор: Jasurkhan
  • Язык: Tojik tilida
  • Алфавит: Tojik yozuvida
  • Издательский:
  • Год: 2022
  • Просмотры: 357
Зарегистрируйтесь для чтения

У подшоҳ (Худо)га ҳадду ҳисобсиз мадҳия ва қиёссиз миннатдорчиликлар бўлсинки, У зот шак-шубҳасиз 
энг қадимийдур, мангудир ва айбу нуқсонсиздир. У якка-ягонадир, «У зотнинг биронта шериги йўқдир» 
(6.163) деган оятлар бунга далилдир. У ҳоким олимга узлуксиз мақтов ва ташаккурлар бўлсинки, унинг 
ҳикмати умидсизлик водийсида сарсон бўлганларнинг юзига раҳмат эшигини очгандир. Ғам-қайғу 
кўчаларида саргардон бўлганларнинг қўлига умид гулларини тутқазгандир.
«Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз» (39.53) деган улуғ сўзи бунинг далилидир. Унинг 
улуғ даргоҳида ер юзининг такаббурлари хору зор ва эътиборсиздир. Фақирлик ва ожизликка мубталолар 
– чақасиз ва сармоясиз бечоралар унинг саховат дастурхонидан насибалик ва баҳраманддир.
Шу қадар хайр-эҳсон эгасидирки, унинг қабул қилишининг баракотидан қабул қилингувчиларнинг кўнглига 
иқбол қуёши нур сочгандир. Айбларни ёпувчидирки, фалакдек қудратли подшоҳлар унинг олий даргоҳида 
илтижо ва талаб қўлларини тавозеъ ва ёлвориш билан узатгандир.