АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ
- Author: МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ АЛ-БУХОРИЙ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент
- Year: 1997
- Views: 121
1-боб. Оллоҳ таолонинг: «Оллоҳ савдо-сотиқни ҳалол ва судхўрликни ҳаром этди» («Бақара» сураси, 275-оят) ва «Ораларингизда юргазиб турган нақд савдо бўлса...» («Бақара» сураси, 282-оят) ва «Намоз ўқиб бўлингач, ер юзи буйлаб тарқалингизлар-да, Оллоҳнинг фазлу карамидан (ризқ) тилангизлар, Аллоҳни кўп зикр этингизлар, шояд нажот топсангизлар» (“Жумъа” сураси, 10-оят) ва «Қачонки улар бирор тижоратни ёки ўйин-кулгини куриб қолсалар, ўша томон кетурурлар ва сизни тик турган ҳолингизда тарк қилурлар. Айтинг, (Эй Муҳаммад), Оллоҳ ҳузуридаги нарса (иймон-эътиқод ва амали солиҳлар учун бериладиган мукофот) ҳар қандай тижорат ва ўйин-кулгидан ҳам улуғдир» (“Жумъа” сураси, 10-11оятлар) ва «Эй мўъминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ йўллар бирлан емангиз, балки ўзаро розилик бирлан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб этингиз» (“Нисо” сураси, 29-оят) деган сўзлари (қавллари) хусусида».