БОБУРЮМА
- Author: Заҳириддин Муҳаммад Бобур
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: ЎҚИТУВЧИ
- Year: 2008
- Views: 119
ШОҲ, АДИБ ВА ШОИР — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР
Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий- миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуг шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Чунончи, Искан- дари Мақдуний, Суқрот, Арасту, Буқрот, Еврипид, Ҳомер номларини эслаганимиз- да, буюк эллин маданияти улугворлиги ва нафосати билан куз унгимизда намо- ён бўлади. Ж алолиддин М ангуберди, Темур Малик, Амир Темур, Заҳириддин Муҳам- мад Бобур, Муҳаммад Ш айбонийхон, Абулгози Баҳодирхон, Амир Умархон, М уҳаммад Раҳимхон Феруз сингари шоҳ, хон ва амирлар; Муҳаммад ал-Хо- размий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Кошғарий, Абу Мансур ас-Саолибий, Маҳмуд Замахшарий сингари дунёвий: ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанлар ал- ломалари; Имом Исмоил ал Бухорий, Имом Мотуридий, Абу Зайд Дабусий, Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақш- банд, Бурҳониддин Маргиноний, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор каби ҳадис, калом, дин ва тасаввуф илми уламолари; Юсуф Хос Ҳожиб, Ҳофиз Хоразмий, Мавлоно Лутфий Шоший, Алишер Навоий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Моҳларойим Нодира, Жаҳонотин Увайсий, Зокиржон Фурқат ва уларнинг сафдошлари бўлган сўз санъаткорлари эса Ватанимиз ўтми- ши қиёфасини тасаввуримизда жонлантиради