Гўзал исмлар маъноси
- Author: Зиёвуддин Раҳим
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher:
- Year: 2022
- Views: 120
Исм ҳар бир инсонни ўзгалардан ажратиб туради. Одам боласи дунё ва охиратда ўз исми билан чақирилади. Шунинг учун уламолар – хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин – чақалоққа яхши исм қўйиш лозимлигини таъкидлашган. Тасаввур қилинг, агар одамнинг исми бўлмаса, уни қандай чақирилади, у бошқалардан қандай қилиб ажратилади? Исм масаласи шу қадар муҳимлигидан Европанинг баъзи давлатларида тарихий-миллий исмлар қўйиш, ўзга халқлардан исм олмаслик лозимлиги ҳақида алоҳида қонунлар қабул қилинган. Аслида бу нарсага биз бошқалардан кўра кўпроқ амал қилишимиз, фарзандларимизга энг сара, чиройли, маънодор исмлари қўйишимиз керак. Бунда бизга шонли тарихимиз, буюк аждодларимиз ҳақида ёзилган китоблар асқатади