166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

АКАДЕМИК АҲМАДАЛИ АСҚАРОВнинг илмий, ижодий ва педагогик фаолияти

АКАДЕМИК АҲМАДАЛИ АСҚАРОВнинг илмий, ижодий ва педагогик фаолияти

  • Author: А.А. Анорбоев
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент - Самарқанд
  • Year: 2005
  • Views: 346
Sign up for read

Ўзбекистон ФАнинг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Абу Райхон Беруний номидаги давлат мукофотининг лауреати, тарих фанлари доктори, таниқли тарихчи-археолог олим, археология фанининг чуқур билимдони, ташкилотчи раҳбар, эзгулик йўлини ўзининг ҳаёт тамойили қилиб олган устоз ва бағри кенг инсон, профессор Аҳмадали Асқаров бу йил 70 ёшга тўлди. Аҳмадали Асқаров 1935 йил 25 сентябрида Буюк Туркистон заминида, Сирдарёнинг ўнг ирмоғи Норин дарёси бўйидаги Учтепа қишлоғида таваллуд топди. Отаси Қўзибоев Асқарали ва оналари Ҳамдамова Пайзихонлар оддий деҳқон бўлишларига қарамай, улар тарбиялаб вояга етказган саккиз фарзандаларини зиёли бўлиб етишишларига алоҳида эътибор берганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг барчаси олий маълумотли мутахассислар бўлиб, маориф, фан ва маданият-маърифат соҳаларида хизмат қилиб келмоқдалар.