ҚЎҚОН ШАҲРИНИНГ ТАРИХИЙ МАДАНИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИ

- Author: Т.НУРИДДИНОВ, А.НИЗОМОВ, О.РАСУЛОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент
- Year: 2022
- Views: 121
XIX асрнинг муҳташам ва муаззам обидаларидан бири бўлмиш
Худоёрхон саройи Туркистон заминида сақланиб қолган учта сарой
мажмуаларидан биридир. Уларнинг биринчиси Хивадаги Тошҳовли
саройи, иккинчиси Бухоро арки, учинчиси Худоёрхон саройидир.
Қўқон хонлиги мавжуд бўлган даврда (1709-1876 йиллар)
хонлар тарафидан етти марта сарой қурдирилган. Замона зайли
билан уларнинг олтитаси йўқ бўлиб кетган. Худоёрхон саройи эса
уларнинг еттинчиси бўлиб, унинг кичик бир қисми сақланиб
қолган.