166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

МАТЛАИ САЪДАЙН ва МАЖМАИ БАҲРАЙН

МАТЛАИ САЪДАЙН ва МАЖМАИ БАҲРАЙН

  • Author: Абдураззоқ Самарқандий
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент
  • Year: 2008
  • Views: 176
Sign up for read

Ушбу китоб — Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаи саъдайн ва мажмаи бах,- 
райн» («Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ва икки денгизнинг қўшилиш жойи») номли 
асари темурийлар даврига оид энг муҳим манбалардан биридир. Унинг ўзбек тилига таржима қилиниб нашр этилаётган қисмида Амир Темур вафотидан то Ҳусайн 
Бойқаро ҳукмронлиги бошларигача бўлган даврдаги (1405— 1470) темурийлар давлати ҳудуди, айниқса, Хуросон ва Мовароуннаҳрда рўй берган асосий тарихий воқеалар солнома тарзида йилма-йил баён қилинган. Абдураззоқ Самарқандий ўша 
даврдаги маданий ҳаёт ҳамда темурий ҳукмдор ва маликаларнинг бунёдкорлик фаолиятини тасвирлашга катта аҳамият берган. Шунингдек, темурийлар давлатининг 
Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар билан дипломатик алоқаларини тасвирлашга ҳам кенг ўрин ажратилган. Бу асар нашри ўтмиш маънавий меросимиз мухлислари эътиборини қозониб, XV асрдаги М арказий Осиё тарихи Ўзбекистонда 
янада чуқурроқ ва кенгроқ тадқиқ қилинишига катта ёрдам беради, деб умид қиламиз.