166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI

  • Author: Т.Ш. Ширинов
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Lotin yozuvida
  • Publisher: Самарканд
  • Year: 2010
  • Views: 185
Sign up for read

Археология фани дунё миқёсида катта тарихий тақдирга эга, ўз шаклланиш ва тараққиётининг узоқ йўлини босиб ўтган ижтимоий гуманитар фан соҳасидан биридир. Манбалардан маълумки, инсоният антик даврдаёқ қадим ўтмиш тарихга, моддий маданият ва санъат намуналарини ўрганишга қизиқа бошлаган (Фукидид, Павсоний, Плиний...). Юнон файласуфи Платон (Афлотун) ўз асарида “археология” атамасини мил. авв. IV асрдаёқ “қадимги даврларда ўтган воқеалар” маъносида ишлатган. Милоддан аввалги VI асрда Вавилон ҳукмдори Набониднинг қадимги жойларда қазишлар ўтказгани, Қадимги Римда ҳам мунтазам қидирув қазишмалари олиб борилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Демак, археология фан сифатида шаклланиш жиҳатидан бошқа соҳаларга нисбатан анча ёш бўлсада, унинг муқаддима илдизлари узоқ тарихий даврларга бориб тақалади.