166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI 2

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI 2

  • Author: М.Ж. Жўрақулов
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Самарканд
  • Year: 2011
  • Views: 179
Sign up for read

Мамлакатимизнинг азалдан муҳим таркибий сарҳадларини ташкил қилувчи Зарафшон ҳавзаси ҳудудида аждодларимизнинг бир неча минг йилликларга тенг, бой тарихи мавжуд. Асрлар оша илм-фан ва маърифат маркази бўлиб, жаҳон узра маданият дурдоналарини тарқатиб келган йирик марказий шаҳарлар шаклланган. Шулардан бири Самарқанд шаҳридир. Самарқанд инсоният цивилизациясининг қадимий шаҳри ва марказларидан бири бўлиб, жаҳон маданияти, санъати ва фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган шаҳарлардан биридир. Бу хусусият жаҳон илмий жамоатчилиги томонидан ҳам алоҳида қайд қилинган. Самарқанд ўзининг қарийб уч минг йиллик тарихи жараёнида ўз бошидан не-не ларзали тарихий силсилаларни кечирмади дейсиз, аммо бешафқат даврнинг шиддатли синовларидан омон қолиб, аждодларимизнинг узоқни кўзлаб яратган, интеллектуал меросини, фан ва маданиятимизнинг юксак ибратли фазилатларини авлодларга авайлаб етказиб келиш давомида ҳам хизмати буюк ва машҳур шаҳардир