166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №11

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №11

  • Author: Бердимурадов А.
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Самарканд
  • Year: 2015
  • Views: 176
Sign up for read

Остодонлар Марказий Осиёнинг исломгача бўлган даврига хос бўлган дафн маросимларини ўзида акс эттирган топилмадир. Бу маросим айниқса Сўғдда кенг тарқалган бўлиб, марҳумларнинг суяклари тўғри бурчакли ёки утовсимон шакллардаги остадонларга дафн этилган. Бу маросим икки босқичдан иборат бўлиб, дастлаб марҳумларнинг жасадлари махсус жойларга, қўйилган. Жасадларни махсус усуллар билан эти суякларидан ажратилган. Сўнгра марҳумнинг суяклари йиғиб олиниб алоҳида хумлар ёки остадонларга солинган. 2014 йилнинг куз ойларида Самарқанд вилоятидаги Қушрабод шаҳарчасининг атрофидан остадонлар топилганлиги ҳақида хабар келди. Бу ердан 3 та бутун ва бир дона синган остадонлар топилган эди. Остадонлар топилган жойни кўзатишдан сунг бу ерда бирор бир махсус иншоат қурилмаганлиги, остадонлар табиий тепалик бағрига кўмилганлиги маълум бўлди. Остадонлар ер сатхидан 1 м 60 см чўқурликка жойлаштирилган. Бу ердан топилган барча остадонлар бир хил усулда, утовсимон қилиб ясалган бўлиб пастки қисмида суякларни жойлаштириш учун махсус қопқоқли туйнукчалар қилинган. Топилган остадонлар эрамизнинг VI-VII асрларига оид. Қушрабоддан топилган остадонларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, Самарқанд Сўғдининг шимолий ҳудуди илк ўрта асрларда Ўрта Сирдарёда шаклланган маданиятнинг кучли таъсири остида бўлгандир.