166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №12

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №12

  • Author: Сайфуллаев Б.Қ
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Самарканд
  • Year: 2016
  • Views: 173
Sign up for read

Довон (мўғулча добон сўзидан) - тоғнинг ўтиш қулай бўлган жойи. Илгарилари довондан пиёда ёки от-уловда ошишган. Ҳозир Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда бир қанча довонлардан автомобиль йўли ўтади. Масалан, Қамчиқ довонидан Тошкент-Қўқон, Тахта-Қорача довонидан Катта Ўзбек тракти ўтади ва ҳ.к. (Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2002. Б. 336). Бу йўллар қадим-қадим замонлардан бошлаб аждодларимизга бир воҳадан иккинчисига миграция қилишлари учун хизмат қилган. Кейинги йилларда аниқланган археологик материаллар асосида бундан 50-30 минг йиллар муқаддам Оҳангарон воҳасида кенг тарқалган палеолит даври маданиятлари Фарғона водийсига (Анарбаев, Сайфуллаев, Саидов, 2014. С. 88), Жанубий Ўзбекистон (Сурхондарё ва Қашқадарё) ҳудудларида яшаган шу даврга оид маданиятлар эса Зарафшон воҳасига миграция қилган дейиш имконини беради (Бердимуродов, Суюнов, Раимқулов, Сайфуллаев, Саидов, Ражабов, 2013. Б. 67-68).