O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №17
- Author: Сайфуллаев Б. Қ.
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Самарканд
- Year: 2018
- Views: 200
Ушбу оламшумул кашфиёт туфайли Марказий Осиё, хусусан, Ватанимиз Ўзбекистон антропогенез жараёнлари содир бўлган бир қатор тарихий-маданий ўлкалар қаторидан ўрин олди. Бу кашфиёт палеолит даври бўйича кейинги илмий янгилик ва юксалишлар учун дебоча, мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилди. Тўплам 1938 йилда А. П. Окладников томонидан Жанубий Ўзбекистон ҳудудидан ўрта палеолит даврига оид дунёга машҳур Тешиктош ғор маконининг очилишига 80-йил тўлганлиги мунособати билан нашр этилди. Очиб ўрганилган Тешиктош ғорининг 5 та маданий қатламларидан олинган археологик материаллардан ташқари, ҳозиргача катта мунозараларга сабаб бўлиб келаётган палеоантропологик, палеофауна ва флора қолдиқлари топиб ўрганилган. Бундан ташқари, Тешиктошдан топилган неандертал бола ўша даврнинг диний қарашларига монанд равишда кўмилганлиги ҳозиргача дунёда учрайдиган камёб ҳодисадир. Таъкидлаш жоизки, Тешиктош маконининг очилиши билан нафақат, Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг қадимги тош даври тарихини ўрганишнинг тизимли ва илмий ўрганилишига асос солинган.