166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №19

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №19

  • Author: Холматов Н.У.
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Самарканд
  • Year: 2019
  • Views: 182
Sign up for read

Республикамиз мустақиллиги шарофати билан Ўзбекистон археологияси фани равнақ топди, археологик ёдгорликлар тадқиқоти кўлами кенгайди ва жаҳоннинг йирик илмий марказлари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди. Моддий маданий ва археологик мерос объектлари тадқиқотининг ҳуқуқий асослари яратилди. Ўзбекистон Республикасининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида» ҳамда «Археология мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида» ги қонунларининг кучга кириши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Моддий маданий ва археологик мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги фармойишлари шулар жумласидан ҳисобланади.