Samarqand shahri, Spetamen ko'chasi 166-uy

(66) 222-37-54

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №21

O’ZBEKISTON ARXEOLOGIYASI №21

  • Muallif: Сайфуллаев Б.Қ.
  • Tili: O'zbek tilida
  • Yozuv: Кирилл ёзувида
  • Nashriyot: Самарканд
  • Yili: 2020
  • Koʻrishlar: 410
O'qish uchun ro'yxatdan o'ting

Мақола Ўрта Осиё неолит даври маданиятларининг айрим хусусиятлари ва улардаги индустриал комплексларнинг номланиши борасидаги мулоҳозаларга бағишланган. Ҳудуддаги Жойтун ёдгорликлари ҳақли равишда ўтроқ деҳқончилик маданиятига бирлаштирилган бўлса, қолган Калтаминор, Ҳисор, Сазаған ва Жанубий Ўзбекистон неолит маданиятлари овчи-балиқчи ёки овчитермачи қабилаларнинг ёдгорликларидан таркиб топган. Мақолада ушбу маданиятлар  тош индустрияларининг таркибига кўра турли комплексларга ажратилиши ёки бирлаштирилиши мумкинлиги илмий асослаб берилган. Маълумки, тош даври индустриялари учта катта синфга ажратилади. Булар макроиндустрия (чоппер, чоппинг, пик, бифас ва ҳ.к.), майда индустрия – учиринди ва пластиналардан ишланган қуроллар (қирғич, қирғичча, тош бигиз, кескич, исканасимон қуроллар ва ҳ.к.) ҳамда микроиндустрия – микропластинкалар ишлаб чиқариш ва улардан ишланган барча қуроллар