Кузги буғдой донлари сифатига Госсипрен препарати таъсири
- Author: Жўрабоев Рўзибой
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Гулистон
- Year: 2019
- Views: 193
Ўсимликларнинг ўсиш-ривожланишини идора этишда ва ташқи стресс омилларга нисбатан чидамлилик даражасини оширишда физиологик фаол моддалардан фойдаланиш ўсимликшуносликнинг долзарб масалаларидан биридир. Бу ўринда ўсимликларнинг ривожланишида асосий рол ўйновчи фитогормонлар ва уларнинг синтетик аналогларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда олиб борилаѐтган тадқиқотларнинг асосий моҳияти ўсимликларнинг бутун онтогенетик ривожланиши босқичларида чидамлилиги ўртасидаги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлашдан иборатдир.Ушбу йўналишда олиб борилаѐтган тадқиқотларда мавжуд муаммо ечимини топишдаги асосий ѐндашувлардан бири ўсимликни маҳсулдорлигини ошириш билан боғлиқ ҳолда ўсиш ва ривожланишини идора этувчи ва иммунодуляторлик хусусиятига эга бўлган янги физиологик фаол моддаларни аниқлашдан иборат.