МОВАРОУННАҲРДА ҚОЗИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА ТАҲЛИЛИЙ ЁНДОШУВЛАР
- Author: И.И.БЕКМИРЗАЕВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент ислом университети
- Year: 2014
- Views: 141
Мазкур монография, X–XIII асрларда ислом ўлкалари бўлган Андалусия, Хуросон, Ироқ, Шом, Миср ва Мовароуннаҳрда фаолият юритган қозилик маҳкамалари ва уларда амалда бўлган ҳужжатлар тарихи, уларнинг ёзилиш тартиби бўйича қимматли маълумотлар берувчи илк тадқиқот саналади. Монография учун танлаб олинган мавзу ўтган “Обод турмуш” йили билан ҳамоҳанг бўлиб, тарихда ижтимоий муносабатларнинг муҳим бўғини ҳисобланган қозилик маҳкамалари фаолияти ҳамда унда амал қилган турли тарихий-юридик ҳужжатлар ҳақида янги маълумотлар берибгина қолмай, мамлакатимиз тарихида X–XIII асрлардаёқ ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги борасидаги илмий тасаввурларимизни бойитишга хизмат қилади