БОБУР ва БОБУРИЙЛАР БИБЛИОГРАФИЯСИ
- Author: Рустамхужаев Ш.
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Andijon nashriyot-matbaa
- Year: 2014
- Views: 175
Жахон маданиятига ўзининг бой мероси билан улкан хисса қўшган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари беш асрдан ортик давр мобайнида дунё халкларининг маънавий юксалишига, ўзбек халқи ва ўзбек мумтоз адабиётини дунёга танитишга хизмат килиб келмокда. З.М.Бобур маънавий меросига бўлган муносабат эса, юртимизнинг ўз истиқлолига эришганидан сўнг чинакам ва ҳаққоний тус олгани хамда бобуршунослик фани ўзининг янги тараккиёт боскичига кўтарилганини ғурур ва ифтихор билан кайд этиш ўринлидир. Бобурнинг шох асари - "Бобурнома" турли соха олимлари учун қимматли манба бўлиши билан бирга, миллий маънавиятимизнинг ноёб дурдонаси сифатида халҳимиз тафаккурининг ўзига хос жихатлари, кўхна кадриятларимиз, шонли тарихимизни бамисоли тиниқ кўзгу каби акс эттириб туради