166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ДУРАДГОРЛАР УЧУН МАТЕРИАЛШУНОСЛИК

ДУРАДГОРЛАР УЧУН МАТЕРИАЛШУНОСЛИК

  • Author: R.T. Gazieva
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Toshkent
  • Year: 2009
  • Views: 112
Sign up for read

Буюм ясаш технологияси ва ясалган буюмнинг сифати ишлатилган материалнинг хоссаларига боғлиқдир. Шунинг учун
материалларнинг хоссаларини ўрганиш, уларни яхши аниқлай
билиш, шунингдек, материалларни ишлашга тўғри тайёрлаш
ва улардан рационал фойдалана билиш керак.
Мамлакатимиз ёғочсозлик саноатида кейинги ўн беш йил
ичида ишлаб чиқариш технологияси соҳасида ҳам, янги, энг
эффектив материалларни ишлатиш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди.
Дурадгорлик ишларнда қўлланиладиган замонавий материаллар хилма хиллиги, кўпинча эса туэилишининг мураккаблиги ёки таркиби жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради.
Улар ҳар хил техник хусусиятларга эга бўлиб, турлича ишлатилади ва сақланади.
Дурадгорлик ишхоналарида қўлланиладиган асосий материял ҳисобланувчи ёғочнинг мамлакатимиэ халқ хўжалиги
учун аҳамияти жуда катта. Иморатлар' ва иншоотлар қуришда,
химия, кўмир ва тоғ саноатида, шунингдек, саноатнинг бошқа
тармоқларида ёғочдан кенг фойдаланилади.
Ёғочнинг жуда кўп соҳаларда ишлатилишига унинг техник
афзалликлари сабаб бўлмоқда. Металларга ва тошга қарзганда еғочни ишлаш осон; ёғоч енгил, лекин анча мустаҳкам,
иссиқликни «мок ўтказади, кислота ва ишқорлар таъсиридан
ортиқча буэилмайди, пухта елимланади, ташқи кўриниши кўпинча чиройли бўлади, яхши пардозланади. ё ғ о ч камчиликлардан ҳам холи эмас: намлик даражаси ўзгарганда ёғоч қуриши,
бўкиши, тоб ташлаши (қийшайиши) ва ёрилиши мумкин. Мус
таҳкамлиги, қаттиқлиги ва бошқа механик хоссалари унинг
турли йўналишида турлича бўлиб, намланганида пасаяди; ёғоч
ёнади, чирийди ва қурт ейди. Бундан ташқари, ёғочда кўпинча
биологик нуқсонлар (кўзлар, қинғир-қийшиқлик ва ҳоказолар)
ҳам бўлади, бу унинг сифатини пасайтиради.
Табиий ёғоч ўрнига янги ёғоч материаллар тобора кўпроқ
ишлатилмоқда. Масалан, ҳозирги вақтда прессланган ёғоч ма