Энцеклопедия Педагогика 2
- Author: Р. Сафарова
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2015
- Views: 149
ЖАВОБГАРЛИК – инсоннинг муайян
фаолият ва хатти-ҳаракати учун, улар-
нинг оқибатига қараб жамоа, жамият ёки
қонунга таянган ҳолда давлат олдидаги
масъуллиги. Мазкур тушунча мазмун-
моҳиятига кўра маънавий, ахлоқий ва
ҳуқуқий турларга бўлинади. Маънавий-
ахлоқий маънода Ж. инсоннинг эл-юрт,
ж-ят, давлат ва б. олдидаги масъулия-
ти, маънавий қарзи сифатида намоён
бўлади. Ваъдага вафо қилиш, миллий
ва умуминсоний қадриятларга садоқат,
оила, мактаб, маҳалла, жамоа олдидаги
ижт. бурч туйғуси Ж. ҳиссининг асо-
сини ташкил қилади. Қонун бўйича Ж.
интизомий, маъмурий, моддий ва жино-
ий турларга бўлинади. Жиноятни содир
этган шахс ўз қилмиши учун қонунда
белгиланган