166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ҲОРИЖИЙ ҒАРБ САНЪАТИ ТАРИХИ XVII АСРДА ЕВРОПА САНЪАТИ

ҲОРИЖИЙ ҒАРБ САНЪАТИ ТАРИХИ XVII АСРДА ЕВРОПА САНЪАТИ

  • Author: Н.Абдуллаев
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: ТОШКЕНТ
  • Year: 2006
  • Views: 87
Sign up for read

 Илм-фан тараққиёти, жуғрофий кашфиётлар, янги қитъалар, денгиз
йўллари халқларнинг ўзаро алоқаси жадаллашувига имконият яратди. Жаҳон
халқларининг ижтимоий ҳаёти фаоллашди. Европа мамлакатларида тараққиёт
бирмунча тезлашди. Улар кўпгина ўлкаларни босиб олиб, ўз ҳукмронликларини
ўрнатдилар. Франция, Испания, Португалия, Англия, Голландия ва бошқа Европа
мамлакатлари учун арзон хомашё, ишчи кучи ва янги бозорлар очилиб, улар тез
ривожлана бошлади. Бу даврда Осиё, Африка, Америка, Австралия қитъаларида
ҳам қатор ижтимоий, сиёсий ва маданий ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан,
Шарқ мамлакатларида анъанавий санъат ва маданият турлари билан бир қаторда,
санъатнинг янги тур ва жанрлари юзага келди. Амалий безак санъатига янги давр
технологияси жорий қилина бошлади. Ғарб ва Шарқ санъати анъаналари
уйғунлигида янги санъат йўналишлари шаклланди